Жорий йил 26 февраль куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Darakchi.uz га маълум қилишича, тадбирда Охангарон шаҳар прокуратураси биносини қўриқлаш хизматини олиб борувчи қоровули шаҳар прокуратураси терговчисининг иш юритувида бўлган жиноят иши доирасида терговга жалб қилинган фуқаро Э.дан жиноят ишини енгиллаштириб, ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 9.000 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
27 февраль куни Охангарон шаҳар прокуратураси терговчисига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси, қўриқлаш хизмати қоровулига нисбатан Жиноят кодексининг 168, 28-211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи шахслар процессуал тартибда ушланган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






