Агар Хитой Украинага қарши уруш учун Россияга қуроллар етказиб берса, АҚШ бунга қаттиқ санкциялар билан жавоб қайтаради. Бу ҳақда АҚШ Президенти Жо Байден айтиб ўтди, дея хабар бермоқда "Zamon.uz".
Шунингдек, у Пекин бундай имкониятни кўриб чиқиши мумкин бўлсада, бундай қадам ташлашини кутмаслигини таъкидлади.
“Бу ҳамма кесиб ўтган чегара бўлади. Бошқача қилиб айтганда, биз буни қилган ҳар бир давлатга қаттиқ санкциялар қўйганмиз”, — деди Байден.






