АсосийJamiyat

Бугун ҳам Ўзбекистонда баҳорий об-ҳаво кузатилади

'Бугун ҳам Ўзбекистонда баҳорий об-ҳаво кузатилади'ning rasmi

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида бугун 21 февраль куни 22 даражагача илиқ об-ҳаво кузатилади. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология маркази хабар берди.

Унга кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-20° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17-19° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар