АсосийJamiyat

800 долларга "права" олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

'800 долларга "права" олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг берган хабарига кўра, Паркент туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Н.а.” МЧЖ раҳбари Х.М. фуқаро Э.Б.га танишлари ёрдамида ўқув машғулотлари ва имтиҳонларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар