Россия терма жамоасининг собиқ аъзоси, Қозоғистоннинг “Кайрат” клуби ҳужумчиси Андрей Аршавин қозоғистонлик журналистлардан бирининг сочини қиришга тайёр эканини маълум қилди.
Қозоғистон чемпионати старт олишидан аввал маҳаллий журналист – Петр Воликов Аршавин мавсум давомида камида 8 та гол киритса, сочини калга олдиришга ваъда берганди. Россиялик футболчи 8 та гол киритиб бўлди ва журналист ваъда қилинганидек ўз сочини қирдириши керак бўлади.
Эътиборлиси, Аршавиннинг ўзи бу гапларни унутмаган ва Петр Воликовнинг сочини ўзи олишга тайёр эканини маълум қилди.





