"Қувасойцемент" акциядорлик жамияти "Кварц" АЖ устав капиталидаги 89,78 фоиз акциялар пакетини 265 млрд сўмга сотиб олди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
Давлат активларини бошқариш агентлигининг маълум қилишича, «Қувасойцемент»га «Кварц» корхонасининг 47,2 млн евро миқдоридаги кредит мажбуриятларини тўлиқ қоплаш юклатилган.
"Кварц" АЖ акция пакетини хусусийлаштириш бўйича ўтказилган халқаро жараён натижалари Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг тегишли қарори билан маъқулланган.
13.02.2023 12:36
⚡️"Кварц"нинг қарийб 90% акциялари 265 млрд сўмга сотилди






