Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь ойида республика бўйича 76 199 нафар тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4 242 нафарга (5,9 %) ошган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда республика бўйича 932 192 та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган ва ўтган йилнинг август ойида энг кўп туғилиш қайд этилган эди .






