Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида Қирғизистон Республикасидан ноқонуний олиб ўтувчи ер ости йўллари аниқланди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 3 ва 9 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида, Қирғизистон Республикаси Ўш вилояти Қора-Суу тумани ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳудудига олиб кирувчи, ҳар бирининг эни 60 см, баландлиги 1,5 метр, узунлиги тахминан 150-200 метрли иккита ер ости йўллари мавжудлиги аниқланди.
Ҳозирги вақтда, ушбу ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 223-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






