Қирғизистон Республикаси Жоқоғи Кенгеш депутатлари икки кунлик маошларини Туркиядаги зилзила қурбонларига ёрдам бериш учун ўтказади. Бу ҳақда тегишли қарор қабул қилинди.
Маълум қилинишича, бугун, 9 февралдаги йиғилишида “Элдик” депутатлар гуруҳи етакчиси Оқилбек Тумонбоев шундай таклиф билан чиққан.
"Туркия ҳукумати Қирғизистонга ҳар доим ҳар соҳада ёрдам бериб келади",–деган депутат.






