АсосийJamiyat

Тошкент аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун алоҳида ҳудудлар ташкил этилади

'Тошкент аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун алоҳида ҳудудлар ташкил этилади'ning rasmi

"Uzbekistan Airports" йўловчиларни кутиб олувчилар учун "Тошкент" халқаро аеропортининг учиб келиш зали ёнидаги Р2 ва Р3 автотураргоҳларида иккита янги ҳудуд қуришга қарор қилди. Йўловчилар оқимининг жадал суръатларда ўсиб бораётгани муносабати билан, яқинлари ва дўстлари билан учрашиш учун келганларга учиб келиш терминалида ажратилган ҳудуд етарли бўлмай қолди.


“14 январдан бошлаб қаттиқ совуқ туфайли республика аэропортлари аэровокзал биносига одамларни кутиб олиш учун рухсат олди. Илгари такидланганидек, 2018 йилда қурилган учиб келиш зали халқаро стандартларга жавоб бермайди, у ерда кутиб олувчилар учун жой ажратилмаган. Бир неча кун ичида биз божхона зонасини кутиб олиш зонасидан ажратиш чораларини кўрдик. 400 кв.м. майдон ҳар куни аэропортга яқинларини кутиб олишга келганлар учун жуда торлик қилди. Одамларнинг кўплиги кутиб олувчилар учун ҳам, "жонли" йўлакдан ўтишга мажбур бўлган йўловчилар учун ҳам ноқулайликлар туғдирди. Йўловчилар ва хавфсизликни таъминловчи хизматлардан жуда кўп шикоятлар келиб тушди. Бу вақт давомида биз кутиб олувчилар учун янги ҳудуд лойиҳаси устида ишладик. Аммо, биргина бино вазиятни сезиларли даражада ўзгартирмаслигини англаб етдик”, — деди “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Раъно Джураева.

    Бошқа янгиликлар