АсосийJamiyat

Нукус воқеалари бўйича яна 3 нафар орган ходими эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди — Бош прокуратура

'Нукус воқеалари бўйича яна 3 нафар орган ходими эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди — Бош прокуратура'ning rasmi

Сал аввал, 2022 йилнинг 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикасида содир этилган оммавий тартибсизликлар юзасидан Жиноят кодексининг 159-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши бўйича айбланган 22 нафар шахсга нисбатан  2023 йил 31 январь куни суд ҳукми чиқарилди. 

Шунингдек, 18 ва 21 нафар шахсга (барчасига қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган) нисбатан Жиноят кодексининг 244-моддаси (Оммавий тартибсизликлар) ва бошқа тегишли моддалари билан бўлган 2 та жиноят иши айблов хулосаси билан 2023 йил 17 январь куни мазмунан кўриш учун Қорақалпоғистон Республикаси судига юборилди.

Ҳозирда мазкур жиноят ишлари суд томонидан мазмунан кўриб чиқилмоқда. Айни пайтда мазкур иш бўйича Бош прокуратура расмий баёнот берди. 

Маълум қилинишича, юқоридагилардан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан қўзғатилган жиноят ишлари тергови доирасида 3 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.  

Ҳозирда жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.  

Тергов натижаси бўйича жиноят ишларининг судга юборилиши таъминланади.  

    Бошқа янгиликлар