Бугун кундуз куни республика бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 4-9° илиқ, шимолда 2-7° совуқ бўлади.
Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, куннинг иккинчи ярмида қорга айланиши, туман тушиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 15-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-7° илиқ бўлади, кечга томон 0-2° илиқгача пасаяди.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
09.02.2023 08:10
Республика бўйлаб ёғадиган ёмғир баъзи жойларда қорга айланиши мумкин






