АсосийJamiyat

Мактабларда синф ўқувчилари 20 нафарга қисқартирилиши мумкинми?

'Мактабларда синф ўқувчилари 20 нафарга қисқартирилиши мумкинми?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистондаги мактабларда бир синфдаги ўқувчилар сони 20 нафаргача қисқартирилиши тўғрисидаги хабарлар тарқалди. Ҳолатга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Президентнинг тегишли қарорига кўра, 2022–2026 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳисобига 1,2 миллион ўқувчи ўрни миқдоридаги янги қувватлар яратилиши топширилган.

Қарор билан 2022–2026 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг асосий прогноз кўрсаткичлари тасдиқланган бўлиб, унга кўра республика бўйича 2899 та мактабда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

“Айни дамда бир синфда ўқувчилар сони 35 нафардан ошмаслиги белгиланган бўлиб, блогерлардан ёлғон маълумотлар тарқатмасликни сўраб қоламиз”, — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар