Россиянинг “Azimut” авиакомпанияси 6 февралдан бошлаб Москвадан Термизга парвозлар сонини оширди.
Аввалроқ авиаташувчи Москва — Термиз йўналиши бўйича ҳафтада бир марта: жума кунлари йўловчи қатновларини амалга оширган. 6 февралдан бошлаб Термиз халқаро аэропорти “Внуково” (Москва) аэропортидан сешанба кунлари қўшимча рейсни амалга оширади.
Қатновлар "Sukhoi Superjet" 95 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.
06.02.2023 18:49
"Azimut" авиакомпанияси Москвадан Термизга парвозлар сонини оширди






