Ўзбекистон Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси кучли зилзилала қайта содир бўлаётганлиги сабабли қуйдагиларга қатъий риоя қилишга чақирди.
"Агар сиз зилзила содир бўлаётган вилоятларда бино ичида бўлсангиз ҳужжатлар ва зарур нарсаларни олиб, бинодан тезда чиқинг. Хонадан чиқаётганда лифтда эмас, зинапоялардан фойдаланинг.
Кўчада қолинг, лекин бинолар ёнида турманг, очиқ жойга ўтинг. Тинчланинг ва бошқаларни тинчлантиришга ҳаракат қилинг" дейилади эслатмада.
Маълумот ўрнида:
Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Анқарадаги Элчихонаси Тел.: +905380358534
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош Консулхонасига Тел.: +90-212-323-20-37, +90-212-323-20-39 мурожаат қилишлари мумкин.






