АсосийJamiyat

Ижтимоий тармоқларда Андижондаги қишлоқда 3 та уй портлагани айтилди

'Ижтимоий тармоқларда Андижондаги қишлоқда 3 та уй портлагани айтилди'ning rasmi

ФВВ ижтимоий тармоқларда “Андижон тумани Ҳакан қишлоғида 3 та уй портлабди” деган гап рад этди. 

Воқеа жойида портлаш рўй бермаган, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, 6 февраль куни соат 14:26 да Андижон тумани, "Гумбаз" МФЙ, "Зилол" кўчасида жойлашган хонадоннинг тахминан 50 кв.м. майдонда томи ва шифт қисми ёнаётганлиги тўғрисида Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган.

Ёнғинга туман ФВБ раҳбар ходимлари ҳамда 2 та ЁҚЕлари соат 14:32 да етиб бориб, ёнғин соат 14:35 да қуршаб олиниб, 14:50 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайт этилмади.

 

 

    Бошқа янгиликлар