АсосийJamiyat

Президент Туркиядаги зилзиладан жабр кўрганларга гуманитар ёрдам ва қутқарувчиларни жўнатди

'Президент Туркиядаги зилзиладан жабр кўрганларга гуманитар ёрдам ва қутқарувчиларни жўнатди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Туркияда рўй берган кучли зилзиладан жабр кўрганларга гуманитар ёрдам ҳамда табиий офат оқибатларини бартараф этишда иштирок этиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир гуруҳ қутқарувчилари жўнатилади. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби хабар бермоқда.

Маълумот учун: Туркиянинг марказий ва жануби-шарқий қисмларида 7,4 магнитудали силкинишлар қайд этилди. Зилзила жануби-шарқдаги Қаҳраманмараш вилоятининг Пазарджик туманида 7 км чуқурликда содир бўлган. Ер силкинишлари турли ҳудудларда – Адана, Анқара, Анталия, Газиантеп, Кайсери, Мерсин, Трабзон, Шанлиурфада ярим соат давомида сезилди. Жорий соатга кўра, зилзила оқибатида 76 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, 440 киши жароҳатланган.

 

    Бошқа янгиликлар