Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Туркиянинг Газиантеп вилоятидаги тарихий қалъа зилзила оқибатида қулаб тушди.
“Қаҳраманмараш вилояти марказида содир бўлган 7,4 магнитудали зилзила натижасида Газиантепдаги тарихий қалъа вайрон бўлди”, — дейилади мақолада.
Қайд этилишича, қаср ўз тарихида кўп марта реставрация қилинган ва 2000 йиллар бошида амалга оширилган реставрация натижасида ўзининг якуний шаклини олган.
Аввалроқ, сейсмологлари Туркиянинг марказий қисмида 7,7 магнитудали зилзила қайд этган эди. Қайд этилишича, манба 10 км чуқурликда бўлган, зилзила эпицентри Туркиянинг 1 миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган Газиантеп шаҳридан 27 км узоқликда жойлашган.
Туркияда зилзила тўққиз вилоятда уйлар вайрон бўлди. Қаҳраманмараш, Газиантеп, Диярбакир, Малатя ва Адана вилоятлари ҳам жабрланган. Шундай қилиб, Малатя губернатори Ҳулуси Шаҳин шаҳарда 140 та бино қулаганини айтди.
Шунингдек, Сурия вилоятларида кўплаб вайронагарчиликлар, қурбонлар ва жароҳатланганлар маълум бўлди.






