АсосийJamiyat

Сенат Раиси Хитой элчисини қабул қилди

'Сенат Раиси Хитой элчисини қабул қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Хитойнинг мамлакатимизда дипломатик миссиясини якунлаётган элчиси Цзян Янни қабул қилди.

Праламент юқори палатаси Ахборот хизмати маълумотига кўра, икки мамлакат раҳбарларининг чуқур ўзаро англашув ва яқин муносабатлари Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги муносабатларнинг дўстона ва стратегик характерини белгилаб бергани алоҳида таъкидланди.

Танзилар Норбоева Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатларга тўхталиб, бугунги кунда алоқаларимиз ривожланиш чўққисида экани, ҳамкорлик ўзаро ҳурмат ва ўзаро манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган кенг қамровли стратегик шериклик даражасига кўтарилганини алоҳида қайд этди.

Ўз навбатида, Цзян Янь Ўзбекистон раҳбариятига билдирилган юксак ишонч ва дипломатик миссияни муваффақиятли амалга ошириш учун қулай муҳит яратилгани учун миннатдорлик билдириб, бундан кейин ҳам Ўзбекистонда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларни  ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини айтиб ўтди.

Учрашув чоғида икки томонлама ҳамкорлик, шу жумладан, парламентлараро алоқаларни  мустаҳкамлаш ва ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди. Хусусан, томонлар давлатлараро муносабатларни ривожлантиришда парламентлар ролини оширишга қаратилган конструктив ёндашувни ҳамда юқори даражадаги келишувлар ижроси устидан парламент назорати таъминланишини тўлиқ қўллаб қувватлашини билдирдилар. Парламентлараро ҳамкорлик гуруҳини фаоллаштириш ҳамда иккала давлат  парламент делегацияларининг мунтазам ўзаро сафарларини йўлга қўйиш борасида якдиллик билдирилди. 

Учрашув якунида Цзян Яннинг давлатимиздаги дипломатик миссияси давомида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва кенгайтиришга қўшган ҳиссаси эътироф этилиб, келгусида ҳам икки давлатнинг ўзаро муносабатларини ривожлантиришда тизимли ҳамкорлик давом эттирилиши таъкидланди.

    Бошқа янгиликлар