АсосийJamiyat

Тошкентда "Газель" ёниб кетди

'Тошкентда "Газель" ёниб кетди'ning rasmi

Бугун, 4 январь куни соат 07:32 да Учтепа тумани “Катта Чўпонота” МФЙ ТХАЙ кўчаси Бўрижар канали устидаги кўприкдан ҳаракатланиб кетаётган “Газель” русумли автомобилда ёнғин юзага келди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Хабарга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 07:37 да етиб бориб, ёнғин соат 07:43 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида автомобилнинг матор ва салон қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар