АсосийJamiyat

Uzbekistan Airways баҳордан бошлаб Россияга парвозларни кўпайтиради

'Uzbekistan Airways баҳордан бошлаб Россияга парвозларни кўпайтиради'ning rasmi

Uzbekistan Airways авиакомпанияси 2023 йил баҳор-ёз навигациясидан бошлаб, Тошкентдан Россия Федерациясининг иккита шаҳрига янги йўналиш бўйича авиақатновлар сонини оширмоқда. Бу ҳақда Миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, авиакомпания Тошкент – Омск – Тошкент йўналиши бўйича 26 мартдан ҳафтасига бир марта, якшанба кунлари, шунингдек, Тошкент – Нижний Новгород – Тошкент йўналиши бўйича 28 мартдан ҳафтасига икки марта, сешанба ва шанба кунлари мунтазам парвозларни амалга ошира бошлайди.

Қатновлар авиакомпаниянинг кам бюджетли йўловчи авиаташувчиси ҳисобланган – Uzbekistan Airways Express бренди остида амалга оширилиб, авиация бозорида йўловчилар учун ҳамёнбоп нархдаги авиачипталарни тақдим этади.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал “Тошкент – Новосибирск – Тошкент” халқаро йўналишида поезд қатнови қайта тиклангани хабар қилинган эди. 

    Бошқа янгиликлар