АсосийJamiyat

Сирдарёдаги электр подстанция ёниб кетди

'Сирдарёдаги электр подстанция ёниб кетди'ning rasmi

Бугун, 2 февраль куни Сирдарё вилоятининг Ховос туманидаги электр подстанцияда ёнғин чиқди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, соат 15:25 да Ховос тумани “Мустақиллик” МФЙда жойлашган “Миллий электр тармоқлар” АЖ Сирдарё ҳудудий филиали тасарруфидаги “Гўзал” подстанциясида қисқа туташув натижасида ёнғин содир бўлган.

ФВБдан 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:37 да воқеа жойига етиб бориб,  ёнғин соат 15:55 да тўлиқ ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида инсонларнинг тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар