АсосийJamiyat

Нукусда 5 кишининг ўлимига сабаб бўлган портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди

'Нукусда 5 кишининг ўлимига сабаб бўлган портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, кеча 29 январь куни соат 16:15 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри “Темир жол” МФЙдаги 4 қаватли уйнинг тўртинчи қаватида жойлашган хонадонларнинг бирида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган

Ҳодиса содир бўлган вақтда икки нафар одам шифохонага олиб кетилган эди. 30 январь куни соат 02:30 ларда ФВВ қутқарувчилари томонидан турли даражадаги жароҳатлар билан вайроналар остида қолиб кетган 5 ёшли қизалоқ чиқариб олиниб, малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган. Шунингдек, орадан 30 дақиқа ўтиб бино конструкциялари орасидан бир нафар фуқаронинг жасади топилган эди. 

Шундан сўнг ФВВ матбуот хизматининг берган хабарига кўра, бугун эрта тонгда вайроналар остидан яна 4 нафар фуқаронинг жасади топилиб, жами ҳалок бўлганлар 5 нафарга етган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми (Ўта муҳим ва тоифаланган объектларнинг қўриқланишини таъминлашга доир мажбуриятларни бажармаслик) “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда айбдор шахслар доирасини аниқлаш, уларни жиноий жавобгарликка тортиш масаласи ҳал этилмоқда.

    Бошқа янгиликлар