Ижтимоий тармоқларда Самарқандда музлаган кўл устида сирпанчиқ учаётган ёшларнинг муз ёрилиб, сувга тушиб кетгани акс этган видеолар тарқалди.
Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши туфайли республиканинг қатор вилоятларида йирик дарёлар, кўллар ва ҳатто шаршаралар музлаб қолди. Бу ҳудудлар аҳолиси, айниқса, ёш болалар дам олиш мақсадида конки ва чана учиша бошлашди.
Сўнгги кунларда ҳаво ҳарорати сезиларли даражада кўтарилганига қарамай, кўлларни қоплаган музликлар эримаган. ФВВнинг огоҳ этишича муз қопламалари қалин бўлмагани сабабли ёрилиш эҳтимоли юқори. Бу эса муз устида учаётганлар ҳаёти учун хавфли ҳисобланади.
Шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолига кўллар устидаги музларда учмасликни тавсия этмоқда.






