АсосийDunyo

“Толибон” Ўзбекистонни яна ваъдани бажармаганликда айблади

'“Толибон” Ўзбекистонни яна ваъдани бажармаганликда айблади'ning rasmi

Афғонистон миллий электр компанияси Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси экспорти бўйича шартномага содиқ қолмагани, 250 мегаватт ўрнига 100 мегаватт электр энергияси етказиб берганини маълум қилди. Бу ҳақда Толо News хабар берди.

DABS раҳбари Ҳикматулла Охундзоданинг айтишича, бу миқдорда электр энергияси Афғонистондаги электр билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилмайди. 

“Афсуски, Ўзбекистон ваъдаларига қарамай, бу келишувга амал қилмади ва Кобулга атиги 100 мегаватт қувват экспорт қилмоқда, бу миқдор бизнинг муаммомизни ҳал қилмаяпти”, — дейди “Толибон” расмийси.

    Бошқа янгиликлар