Давлат хавфсизлик хизмати қўлга олинган Human.uz нашри раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди. Эълон қилинган маълумотларга кўра, фуқаро И.А.дан келиб тушган мурожаатга асосан, фуқаро Д.Х. ва бошқалар Kompromatuzb Telegram-канали ҳамда бошқа каналлар орқали амалга оширилган жиноятларга алоқадорликлари сабабли қўлган олинган. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган ва хозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов давомида процесс иштирокчилари адвокат билан таъминланган. Тергов жараёнларини олиб боришда уларнинг қонун билан белгиланган ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланиши кафолатланади.
Қўшимча қилинишича, жараён билан боғлиқ маълумотлар доимий равишда эълон қилиниб борилади.






