АсосийJamiyat

Қорақалпоғистондаги ошхонада портлаш содир бўлди: бир киши ҳалок бўлди, яна икки киши шифохонада (видео)

'Қорақалпоғистондаги ошхонада портлаш содир бўлди: бир киши ҳалок бўлди, яна икки киши шифохонада (видео)'ning rasmi

Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманидаги ошхонада чақнаш содир бўлди.

 Бу ҳақда Қорақалпоғистон ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ҳодиса 25 январь куни Хўжайли тумани давлат Солиқ инспекцияси қошидаги ошхонада содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро олган тан жароҳати оқибатида ҳодиса жойида вафот этган. Икки фуқаро эса тан жароҳати олиб, Хўжайли тумани тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар