АсосийDunyo

Бугун "2023 BU" астероиди Ерга жуда яқин келади

'Бугун "2023 BU" астероиди Ерга жуда яқин келади'ning rasmi

Бугун,  26 январь куни Ер ёнидан диаметри 5-6 метрли астероид учиб ўтади. 

Бу ҳақда Шемаха астрофизика обсерваторияси маълум қилди. 

Бу осмон жисмига вақтинча "2023 BU" номи берилган. Астериоид жуда ёрқинлиги боис уни оддий телескопда ҳам кузатиш мумкин. Бироқ у фақат Ернинг жанубий қутбида яшовчилар (Жанубий Америка, Австралия, Африка жануби)га кўринади.

Астериоид сайёрамиздан атиги бир неча минг километр наридан ўтиб кетади. Аниқроғи, Ер марказидан астероидгача масофа — 10 минг километр, бу сайёрамизни қуршаб олган геостационар сунъий йўлдошларгача масофанинг чорак қисмига тенг.

Шунга қарамасдан, хавотирга ўрин йўқ, фақат диаметри 150 метрдан катта осмон жисмларигина Ер учун хавфли саналади.

    Бошқа янгиликлар