АсосийJamiyat

Энди Абу Дабига 45 долларга етиб бориш мумкин. ​​"Wizz Air" илк бор Тошкентга парвозларни йўлга қўйди

'Энди Абу Дабига 45 долларга етиб бориш мумкин. ​​"Wizz Air" илк бор Тошкентга парвозларни йўлга қўйди'ning rasmi

​​"Wizz Air" биринчи бор Тошкентга парвозларни йўлга қўйди.

Маълум қилинишича, 25 январь  куни маҳаллий вақт билан соат 10:33 да Венгриянинг "Wizz Air" авиакомпаниясининг самолёти Тошкентга келиб қўнди. Аирбус А321 нео самолёти Ўзбекистонга янги — Абу-Даби — Тошкент — ​​Абу Даби парвоз йўналишини очди. Экипаж ва йўловчилар терминалда тантанали равишда кутиб олинди.

Тўғридан-тўғри мунтазам рейслар А320/321 самолётларида ҳафтасига уч марта — душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган. Ушбу йўналишдаги чипталар нархи бир томонга 45 доллардан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил декабр ойидан бошлаб "Wizz Air" Самарқанд аэропортига ҳафтасига икки марта — сешанба ва шанба кунлари парвозларни амалга ошириб келмоқда.

Wizz Air — 2003 йилда ташкил этилган Венгриянинг арзон нархлардаги авиакомпанияси. 2022 йил июль ҳолатига кўра Wizz Air авиапарки ўртача ёши 5,3 йил бўлган 141 та Аирбус самолётидан иборат эди.

    Бошқа янгиликлар