АсосийJamiyat

Тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун ҳудудларга “Volkswagen Caddy“ машиналари тарқатилди

'Тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун ҳудудларга “Volkswagen Caddy“ машиналари тарқатилди'ning rasmi

“Volkswagen Caddy“ тез тиббий ёрдам машиналарининг навбатдаги партияси ҳудудларга топширилди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Вазирлик тизимида эскирган автотранспорт воситаларини босқичма-босқич замонавийларига алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.  

Қайд этилишича, “103” хизматида 2938 дона "Тез ёрдам" машинаси бўлиб, шундан 648 таси ёки 22 фоизи норматив ҳужжатларга асосан янгиланишга муҳтож.  

Жиззах вилоятида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримов ва вазирлик масъул вакиллари иштирокида янги тез тиббий ёрдам автомашиналарини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. 

Биламизки, “Volkswagen Caddy“ юқори техник кўрсаткичга эгалиги, ҳаракатланиш қобилияти юқорилиги ва ихчамлиги билан ажралиб туради.  ️Мазкур автомобилларни лойиҳалаш ва жиҳозлашда шифокор ҳамда беморларга имкон қадар қулайлик яратишга эътибор берилган.

Ҳозирги кунда "103" тасарруфида:  

  •  244 та “Hunday”,  
  •  145 та “Volkswagen Caddy”,  
  •  90 та “Nissan”,  
  •  46 та “Toyota”,  
  •  228 та “Ford”,  
  •  13 та “Foton”,  
  •  37 та “УАЗ”,  
  •  5 та “Isuzu NLR”,  
  •  29 та “Isuzu D-MAX”,  
  •  19 та “Газель”,  
  •  2082 та “Damas” машиналари хизмат кўрсатмоқда.  

 

 Маълумот учун: Президентнинг 2021 йил 27 майдаги 5129-сон ва 2022 йил 16 июндаги 283-сон қарорларига мувофиқ, тизимдаги мавжуд “Damas” русумли ва хизмат муддатини ўтаган бошқа турдаги автотранспорт воситаларини 2022-2024 йилларда янгилаш белгиланган.

 

Вазирлик берган хабарга кўра, Республика тез тиббий ёрдам марказига 110 та бешинчи авлод “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам машиналари тақдим қилинган.

Бу автоуловлар ҳудудлардаги мавжуд эҳтиёжга кўра қуйидагича тақсимланган:

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 10 та,
  •  Андижон вилояти — 10 та,
  •  Бухоро вилояти — 10 та,
  •  Жиззах вилояти — 9 та,
  •  Қашқадарё вилояти — 10 та,  
  •  Навоий вилояти — 8 та,
  •  Наманган вилояти — 10 та,
  •  Сурхондарё вилояти — 9 та,
  •  Сирдарё вилояти — 8 та,
  •  Тошкент вилояти — 8 та,
  •  Фарғона вилояти — 10 та,
  •  Хоразм вилояти — 8 та.

 

"Тез ёрдам" машиналарини Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримов топширди.

 

    Бошқа янгиликлар