АсосийJamiyat

Каттақўрғонда эр-хотин ис газида заҳарланиб вафот этди

'Каттақўрғонда эр-хотин ис газида заҳарланиб вафот этди'ning rasmi

Жорий йилнинг 16 январь куни Каттақўрғон тумани Олтинсой қишлоғида яшаган 26 ёшли эркак ва унинг 18 ёшли турмуш ўртоғи яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиб вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби хабар берди. 

Маълум қилинишича, Каттақўрғон тумани ИИБ ва тиббиёт бирлашмасига ҳам келин-куёв вафот этганликлари ҳақида хабар келиб тушмаган.

Марҳумларнинг яқинлари ушбу ҳолат ҳақида ички ишлар органлари ва бошқа ташкилотларга хабар бермаганликлари аниқланган.

Текшириш давомида Каттақўрғон туман ИИБ, туман ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими, туман Оила ва хотин қизлар бўлими ҳамда "Самарқанд ҳудудгаз" корхонасига хизмат текширувлари тайинланган.

Каттақўрғон туман прокуратураси томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, марҳумларнинг ўлим сабабларига аниқлик киритилмоқда.  

Текшириш ҳаракатлари давом этмоқа

    Бошқа янгиликлар