Шавкат Мирзиёев 2023 йил 20 январь куни "Ички ишлар органларини халқ касбий тузилмасига айлантириш ва уларнинг фаолиятини аҳоли билан янада яқинроқ ҳамкорлик қилишга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Ҳужжатга кўра, "2022-2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси"га мувофиқ, ички ишлар органларини аҳолининг ишончли ҳимоячиси сифатидаги касбий халқ тузилмасига айлантириш ва қонун устуворлиги, тинчлик ва осойишталикни янада мустаҳкамлаш кўзда тутилган.
Шунингдек, ҳужжат билан "Ички ишлар органлари ходимларининг касб маданияти ва хизмат интизоми тўғрисида"ги кодекси тасдиқланди. Бундан ташқари, Ички ишлар вазирлигининг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бошқармаси тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди.
Унга кўра, Ички ишлар вазирлигида Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бошқармаси ташкил этилиб, у ички ишлар бошқармасига хизматга номзодларни танлаш, тизимининг шаффофлигини таъминлаш, шахсий таркиб билан ишлаш, маънавий-маърифий ишлар тизимини рақамлаштириш билан шуғулланади.






