Япония Бош вазири Фумио Кисида февраль ойи ўрталарида Украина пойтахти Киевга ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ҳақда Yomiuri Shimbun газетаси хабар берди.
Хабарда айтилишича, Бош вазир Фумио Кисида Украина Президенти Владимир Зеленский билан музокаралар ўтказишни режалаштирган.
“Якуний қарор минтақадаги ҳарбий вазиятни баҳолаш асосида қабул қилинади”, дейилади хабарда.
Шунингдек, агар ташриф Киев ва Токио томонидан ташкиллаштирилса, Кисида ва Украина расмийлари ўртасида Россия ҳаракатларини қоралайдиган қўшма баёнот қабул қилиниши ҳам мумкин.






