АсосийJamiyat

Боғчаларда узайтирилган таътил кунлари учун тўлов ундирилмайди - Вазирлик

'Боғчаларда узайтирилган таътил кунлари учун тўлов ундирилмайди - Вазирлик'ning rasmi

Боғчалар учун эълон қилинган таътил кунлари 23 январга қадар узайтирилган эди. 2821-сонли Низомга мувофиқ, мазкур кунлар учун боғча тўлови ундирилмайди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, агар таътил эълон қилингунга қадар тўловлар тўланган бўлса, унда кейинги тўловларни амалга ошириш жараёнида таътил кунлари учун тўланган бадал суммаси ҳисобга олинади. Бунда боланинг келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги ойнинг тўлов суммасидан айрилиб ташланади.

Агар келмаган кунлар учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган жорий тўлов миқдори бола келмаган кунлари ҳисобидан камайтирилади.

    Бошқа янгиликлар