Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги бир неча манзилгоҳларда вақтинча газ таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” хабар берган.
Бунга Мирзо Улуғбек тумани Амир Темур маҳалласидан ўтган юқори босимли газ қувурида аниқланган носозлик сабаб бўлган. Носозликни бартараф этиш мақсадида, 2023 йилнинг 22 январь куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар Геофизика, Табассум, Сойбўйи, Матонат, Бунёдкорлик ва Ватан кўчаларида газ таъминоти тўхтатилади.






