АсосийJamiyat

Навоийдаги музлаган “Ёшлик” кўлига ёввойи ўрдаклар ёпишиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди

'Навоийдаги музлаган “Ёшлик” кўлига ёввойи ўрдаклар ёпишиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳрининг Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида жойлашган “Ёшлик” кўлида ёввойи ўрдаклар совуқ ҳаво туфайли кўл сувига ёпишиб қолгани, ушбу ўрдакларга ёрдам кераклиги айтилган хабарлар тарқалди. 

Хабарлар бўйича, вилоят Экология бошқармаси, Ўзбекистон Экология партияси вилоят Кенгаши, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси ҳамда Миллий Гвардиянинг вилояти бўйича бошқармалари ходимлари иштирокида ўрганиш ўтказилган. 

Ўрганиш давомида қушларни нобуд бўлганлари бор йўқлигини аниқлаш мақсадида дрон учирилиб, қушлар жойидан қўзғатилган.

 Дрон тасвирларига кўра, қушлар орасида  нобуд бўлганлари мавжуд эмаслиги аниқланган. Шунингдек “Ёшлик” кўлида бугунги кунда ёввойи ўрдаклар қишламоқда. Уларни совуқ кунларда нобуд бўлишини олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 18 январь куни Навоий вилояти Экология бошқармаси ходимлари томонидан кўл атрофига дон сочилганлиги маълум қилинди.

 

    Бошқа янгиликлар