АсосийJamiyat

2010 йилгача берилган "права"лар 31 мартдан ҳақиқийлигини йўқотади

'2010 йилгача берилган "права"лар 31 мартдан ҳақиқийлигини йўқотади'ning rasmi

Ҳукуматнинг 2022 йил 12 апрелдаги тегишли қарорига асосан, эски намунадаги барча ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича белгиланган:

— 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари — 2023 йил 31 мартгача;  

— 2010-2012 йилларда берилганлари — 2023 йил 30 июнгача;  

— 2013-2015 йилларда берилганлари — 2023 йил 30 сентябргача;  

— 2015 йилдан кейин берилганлари — 2023 йил 31 декабргача.  

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб топилади.  

    Бошқа янгиликлар