Жорий йилнинг 23 январидан эътиборан барча олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун дарс машғулотлари анъанавий тарзда бошланади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, назорат ишлари (оралиқ, якуний) таълим муассасалари томонидан белгиланадиган шаклларда мослаштирилган ўқув графикларига мувофиқ амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, талаба-ўқувчиларнинг ўз таълим муассасаларига қайтишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида авиа ҳамда темир йўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 23 январга қадар узайтирилган.






