АсосийJamiyat

Тошкентда 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)

'Тошкентда 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)'ning rasmi

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 19 январь куни учта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига кўра, соат 18:00 ларда Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида:

- Давлат рақам белгиси 01 Т 848 АB бўлган Malibu;

- Давлат рақам белгиси 10 Т 803 WА Spark;

- Давлат рақам белгиси 01 H 747 РА бўлган Nexia-3 иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Spark ҳамда Malibu ҳайдовчилари тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар