Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда ДХХ Чегара қўшинлари ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Андижон вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Пахтаобод туманига қарашли чегара олди ҳудудида от миниб ҳакаратланиб келаётган фуқаро Т.А. тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, отнинг устида 3 дона полиэтилен қопларга жойлаштирилган хорижда ишлаб чиқарилган, муқаддам айланма йўллар орқали республикамиз ҳудудига ноқонуний равишда олиб кирилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 1 млрд. 500 минг сўмлик 4 турдаги жами 279 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.






