АсосийJamiyat

Самарқанд вилоят адлия бошқармасида маъмурий ҳужжатларни жамоатчилик учун очиқ тарзда қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилди

'Самарқанд вилоят адлия бошқармасида маъмурий ҳужжатларни жамоатчилик учун очиқ тарзда қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилди'ning rasmi

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1 январидан бошлаб Президент қарорига  асосан синов тариқасида Адлия вазирлигининг буйруқлари ҳам “E-qaror” тизими орқали қабул қилиниши белгиланган.  

Шунга кўра,  Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан идоравий ҳужжатларни мазкур тизим  орқали қабул қилиш ва эълон қилиш бошланган. Бу ҳақда Бошқарма матбуот хизмати хабар берди. 

Хусусан, жорий йилнинг 6 январь куни тизим орқали қабул қилинган Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг дастлабки буйруғида ходимларни вақтинча бириктириш бўйича топшириқ ва вазифалар белгиланган.

Йил бошидан бугунга қадар тизим орқали Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан қабул қилинган 16 та, вилоят юридик техникуми томонидан 1 та идоравий ҳужжатлар эълон қилинган.  

Эслатиб ўтамиз, Адлия вазирлиги тизимидаги синов натижаларига кўра, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб барча республика ижро этувчи ҳокимият органлари буйруқ, қарор ва фармойишларни “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилиш ва эълон қилиш назарда тутилган.

    Бошқа янгиликлар