Пойтахт Транспорт бош бошқармаси ҳайдовчига тегишли тартибда маъмурий баённома тузилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, 18 январ куни Спарк ҳайдовчиси йўналишли транспортлар ҳаракати учун алоҳида ажратилган тасмада қоидани бузган ҳолда автоуловини қолдириб кетган.
“Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддасига кўра маъмурий баённома тузилган. Барча ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишни ва ажратилган тасмаларда машиналарини қолдириб кетмасликни сўраймиз”, — дейилади хабарда.






