Дастлабки маълумотларга кўра, қор ёғиши ва совуқ ҳаво туфайли Бодғис, Ғазни, Нимруз, Ғор, Пактика, Ҳирот, Қандаҳор ва Фарёб, Сари-Пул Жузжон вилоятларида 70 киши ҳалок бўлган, шунингдек, Бодғис, Сари-Пул, Жузжон ва Фарёбда камида 70 минг бош қорамол нобуд бўлган. Бу ҳақда Табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш вазирликнинг фавқулодда вазиятлар бўйича тезкор маркази раҳбари мулла Абдулла Муҳаммадий.
Афғонистон аҳолиси бу қишда мисли кўрилмаган совуқ бўлаётганини айтмоқда. Уларнинг фикрича, совуқ мавсумда қурбонлар сонининг кўпайишига сабаб — қашшоқлик ва ишсизлик.
Эслатиб ўтамиз аввалроқ, Афғонистоннинг Ҳирот, Бағлон ва Ғазни вилоятларида аномал совуқ туфайли 24 нафар гиёҳванд ва бир нафар чўпон вафот этган эди.
Шунингдек, аномал совуқдан саккиз мингга яқин жонивор ҳалок бўлган эди.






