АсосийDunyo

"Толибон" вакилларининг Twitter’даги "галочка"лари ўчириб ташланди

'"Толибон" вакилларининг Twitter’даги "галочка"лари ўчириб ташланди'ning rasmi

"Толибон» вакилларининг Twitter аккаунтларидаги верификация белгилари яънғ "кўк галочка" олиб ташланди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Маълум қилинишича, "Толибон" нинг камида икки амалдори — ахборот олиш бўлими бошлиғи Ҳидаятуллоҳ Ҳидоят ва ОАВ назорати бўлими раҳбари Абдулҳақ Ҳаммад верификация белгисини олган. Уларнинг Twitter’да мос равишда 187 000 ва 170 000 аъзоси бор. Афғонистон расмийларининг аккаунтида 16 январь куни "галочка"  қайд этилган.

Ўша куни собиқ "Толибон" расмийси Twitter’нинг эгаси Илон Маскни мақтаб, "Twitter’ни яна ажойиб қилиб қўяётганини" қайд этган. Бу кўплаб фойдаланувчиларнинг норозилигига сабаб бўлган. Ҳодисадан бир кун ўтиб, 17 январь куни "Толибон"дан тасдиқлаш белгиси олиб ташланган. Бироқ уларни ижтимоий тармоқ ёки эгаларининг ўзлари олиб ташлаганми, аниқ эмас.

 

    Бошқа янгиликлар