АсосийJamiyat

Пойтахт кўчаларидан йиғилган қор уюмлари Бўрижар каналига ташланаётгани айтилди. Табиат ресурслари вазирлиги бунга нима дейди?

'Пойтахт кўчаларидан йиғилган қор уюмлари Бўрижар каналига ташланаётгани айтилди. Табиат ресурслари вазирлиги бунга нима дейди?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда шаҳардаги қор уюмларини Бўрижар каналининг сувни муҳофаза қилиш зонасига ўзбошимчалик билан жойлаштирилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Аввалроқ, Darakchi.uz га пойтахт аҳолиси томонидан қор ва музлар чекка кўчаларга ташлаб кетилаётгани ҳақида видеомурожаат келган эди.

Ҳолат юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги матбуот хизмати расмий баёнот берди. 

Унда айтилишича, ҳолат бўйича давлат инспекторлари томонидан тезкор ўрганишлар ўтказилиб, пойтахтимиз кўчаларидан тозаланган қорларни белгиланмаган ҳудудларга жойлаштириш ҳолатлари тўхтатилди. Вазирликнинг махсус аналитик лабораторияси жалб этилиб, таҳлил учун ифлосланган қорлардан намуналар олинган.  

Ўрганиш давомида тегишли ташкилотларнинг ходимлари ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди. Келгусида тозалаш ишларида ҳосил бўладиган қор ва музларни белгиланган чиқинди полигонларига чиқариш ва жойлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди ҳамда бу каби ҳолатларга қайта йўл қўйилмаслиги назоратга олинди.

"Ушбу ҳолат юзасидан лаборатория таҳлил натижаларига кўра, қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз",–дейилади вазирлик хабарида.

    Бошқа янгиликлар