"Тошкент—Новосибирск" йўналишидаги халқаро поездлар ҳаракати қайта йўлга қўйилади. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2023 йилнинг 2 февраль санасидан Тошкент—Новосибирск—Тошкент йўналишидаги халқаро поезд ўз ҳаракатини бошлайди.
Унинг ҳаракат жадвали қуйидагича:
Тошкент 16:05 — Новосибирск 04:58
- февраль ойида — 2, 10, 18, 26-кунлари;
- март ойида — 2, 6, 10, 14, 18, 22, 26, 31-кунлари;
- апрель ойида — 4, 8, 12-кунлари;
- май ойида — 6, 14, 31-кунлари;
- июнь ойида — 4, 12, 20, 28-кунлари;
- июль ойида — 6, 14, 22, 31-кунлари;
- август ойида — 8, 16, 24-кунлари;
- сентябрь ойида — 2, 6, 26-кунлари;
- октабр ойида — 12, 24, 28-кунлари;
- ноябрь ойида — 2, 6, 10, 14, 18, 22, 26, 30-кунлари;
- декабрь ойида — 4-куни.
Новосибирск 10:42 — Тошкент 05:32
- февраль ойида — 5, 13, 21-кунлари;
- март ойида — 1, 5, 9, 13, 17, 21, 25, 29-кунлари;
- апрель ойида — 3, 7, 11, 15-кунлари;
- май ойида — 9, 17-кунлари;
- июнь ойида — 3, 7, 15, 23-кунлари;
- июль ойида — 1, 9, 17, 25-кунлари;
- август ойида — 3, 11, 19, 27-кунлари;
- сентябрь ойида — 5, 9, 29-кунлари;
- октабр ойида — 15, 27, 31-кунлари;
- ноябрь ойида — 5, 9, 13, 17, 21, 25, 29-кунлари;
- декабрь ойида — 3, 7-кунлари.
Маълумот учун, ушбу йўналиш қатнови 2020 йилда пандемия сабабли тўхтатилган эди.






