АсосийJamiyat

Хоразмда бензин ташувчи юк машинаси ёниб кетди

'Хоразмда бензин ташувчи юк машинаси ёниб кетди'ning rasmi

Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида бензин ташувчи юк машинаси ёниб кетди, дея хабар бермоқда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.

17 январь куни соат 17:45 ларда Тупроққалъа тумани "Нукус" МФЙ ҳудудидан ўтган Ғузор-Бухоро-Нукус-Бенау А-380 автомобиль йўлининг 531 километрида ҳаракатланиб бораётган фуқаро Ғ.Ж. бошқарувида бўлган бензин ташувчи МАN юк автомобилида ёнғин содир бўлган. 

Ёнғин оқибатида автомобиль ва цистернасидаги енгил алангаланувчи суюқлик — бензин ёнган. У ёнғин-қутқарувчилар томонидан соат 20:10 ларда (деярли 3 соатда) тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда. Воқеа оқибатида тан жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар