АсосийJamiyat

Пенсиядаги ҳарбий хизматчиларни лицей ва касб-ҳунар коллежларига ишга қабул қилиш тартиби бекор қилинди

'Пенсиядаги ҳарбий хизматчиларни лицей ва касб-ҳунар коллежларига ишга қабул қилиш тартиби бекор қилинди'ning rasmi

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Мудофаа вазирлиги томонидан «Ҳарбий хизматчилар орасидан пенционерларни ҳарбий-академик лицейлар, шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарор, шунингдек, унга қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарор жойлаштирилди.

Унга кўра Мудофаа вазирлигининг тегишли қарори билан ҳарбий хизматчилар орасидан пенционерларни ҳарбий-академик лицейлар, шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом бекор қилинди.

Бундан ташқари, ҳарбий хизматчилар орасидан пенционерларни олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимига тайинлаш ҳам бекор қилинади. Мазкур қарорлар расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

    Бошқа янгиликлар