Косон тумани халқ таълими бўлимига қарашли қўшимча бинода ёнғин чиқди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Халқ таълими бўлимининг асосий биноси ва хоналарида ёнғин кузатилмаган ва ҳеч қандай зарар етмаган.
Фақат бўлимнинг қўшимча биносида ёнғин содир бўлган. Ёнғин қутқарувчилар томонидан тўлиқ ўчирилган.
"Ҳозирда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда",– дейилади ҳокимлик хабарида.






