Чилонзор туман ҳокими ўринбосари Алишер Хатамовнинг туман аҳолисига мурожаат қилиб уйи совуқ аҳолини иссиқ ётоқхоналарга таклиф қилди.
"Республикамизда аномал совуқ давом этиши муносабати билан ётоқхоналаримизда жойлар мавжудлигини маълум қиламиз. Кимда кимнинг уйида газ ва "свет"да муаммо бўладиган бўлса, уйлари совиб кетаётган бўлса, ётоқхоналаримизга жойлашишингиз мумкин. Ётоқхонага жойлашган фуқаролар иссиқ овқат билан ҳам таъминланади",–дейилади ҳоким ўринбосари мурожаатида.
Шунингдек, Алишер Хатамов мурожаатида ўз телефон рақамини ҳам қолдирганю.
"Шу муносабат билан ўзимнинг +998983671080 рақамимга мурожаат қилишингизни сўраб қоламиз. Чилонзор туман ҳокимлиги 24 соат режимида ишлаяпти",– дейди Хатамов.






